БЛОГ. Пайғамбарни саводсизга чиқариш ҳақорат эмасми?

Сана: 28.11.2017 / Рукн: Блог

Уламоларимиз доимо бизга айтиб келишича Пайғамбаримиз с.а.в. ўқишни ва ёзишни билмаган эди .
Ростдан ҳам, Уммий деб саводсиз бўлганига айтиладими? Афсуски
Пайғамбаримиз с.а.в.ни ўқишни ёзишни билмасди (уммий эди) деб келишмоқда. Бу гап хатодир, Яъни Пайғамбаримизни с.а.в. ўқиш-ёзишни билмаслигини исбот қилиш учун айтилган шундай нарсалар борки, у – юрагимни эзади.

Ўзиз ўйланг 23 йил мобайнида ваҳийдан сўзлаб -гапириб келган бир инсоннинг саводи бўлмагани Пайғамбаримиз с.а.в. учун ҳакоратдек туюлмайдими?

Шунга кўниб,шу билан овуниб юрибди бу уммат. Пайғамбаримиз с.а.в. уммий эди, ўқиш-ёзишни билмас эди деб. Ҳа! Пайғамбаримиз с.а.в. ҳақларида уммий сўз ишлатилган, Аъроф сурасининг 156 ва 157-оятларида Бу ҳақда Роббимиз айтган. Аммо қуръондаги уммийлик нима дегани? Шу хақида гаплашишимиз керак.

Гап ҳамманинг билгани, пайғамбаримизни ўқиш-ёзишни билмасликлари хақидадир. Каранг, бизнинг энг катта муаммоларимиздан бири – Қуръон тушунчаларининг гўё биз ўзимиз тўлдиряпмиз. Ҳолбуки Қуръон тушунчаларининг ичини фақат Куръонни ўзи тўлдирганини билиб туриб масалага қарашимиз керак эди.

Уммий ибораси Қуръонда икки марта ҳазрати Пайғамбаримиз учун ишлатилган бўлса, 3 жойда бошка мазмунларда келади. Бақара сурасида айтадики: «Улардан уммийлар бордир (китоб аҳлидан яъни яҳудий ва христианлар), уларнинг ичида уммийлар бордир, китоб (таврот)ни билмаслар». Уммиййун ифодаси Тавротни билмайдиганлар деганидир. Яъни бунинг ўрнига баъзи васвасаларга эга бўлганлар.
Бу калима Бакара сурасининг 78-ояти (булиши керак агар адашмаётган булсам)да ва Оли имрон сурасининг 28-оятида ҳам келади: «Айтки китоб берилганларга ва уммийларга». Китоб берилганларга ва уммийларга дегани изоҳида китоб берилганларнинг зидди (муқобили) китоб берилмаганлар деганидир. Яъни Китоб аҳлидан булмаганлар деганидир. Буни ўқиш-ёзишни билмасликга алоқаси йўк.

Оли Имрон сурасининг 70 -оятидан кейинги оятларида китоб аҳлидан бўлмаганлар хақида айтилади. «Китоб аҳлидан шундайлар бордирки, уларга мол давлатинг берсанг ҳаммасини сенга қайтариб беради аммо бошқалари хам борки уларга 1 динор берасан – бошларига дунё балосини ёғдирмагунингча пулингни ундан ола олмайсан». 

Айтадики бу динорни қайтармаган одам: бизни уммийлардан хеч қандай қарзимиз йўк. Яъни пулни олиб қайтариб бермаганлар аҳли китоблардир, пулни бериб ололмаётганлар эса уммийлардир. Демакки бу уммийларни «укиш-ёзишни билмаслик»га алоқаси йук.

Энди Жумъа сурасининг 2-оятида ҳам келади бу оят: «Аллоҳ уммийларга ўзларининг ичидан бир пайғамбар юборди». Бу ердаги уммийлар Шўро сурасидаги 7-оятга ўҳшаш ҳолда Маккаликлар деганидир. Чунки Макканинг яна бир номи «Уммул қуро»дир, яъни шаҳарларнинг онаси дегани. Уммийларнинг яшаган жойлари яъни Маккаликлар дегани. Уммий албатта иккита маънода келиши мумкин:
1) Маккалик
2) Китоб аҳли бўлмаган инсон(лар).

Уммий сўзи арабча булиб «Ум» она дегани, уммий сўзи онадан тугилгандек дегани. Онадан тушилгандек сўзи айтилганда ақлингизга соф, тоза, гуноҳга, куфрга ширкга бормаган бола келарди. Аммо уммийликни турлича идрок қилиб онадан туғилгани каби яъни ўкиш-ёзишни билмаган маъносида фойдаланишади. Бу ўхшатма тушунчадир.

Пайғамбаримизнинг уммий бўлиши покиза деганидир,
Унинг уммий бўлиши Маккалик деганидир,
Унинг уммий булиши Тавротни билмаслиги деганидир.

Тавсия этинг:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • RSS
  • Одноклассники

Sidebar