Қуръоний ҳаёт ва Қуръонсиз ҳаёт фарқи – МИНГ ОЙ

Сана: 18.06.2017 / Рукн: Блог

Рамазон ойининг сўнги кунлари яқинлашиб келар экан, қадимдан келаёткан бир удум, урфнинг яъни, ҚАДР (кечаси)га бўлган эътиборнинг мусулмонлар орасида кучайиши яна намоён бўла бошлайди.
Одамларда ҚАДР КЕЧАСИ ва унда қилинадиган ибодатларга уриниш, у ҳақда кўпроқ маълумот олиш илинжи, умиди кучаяди.

Қадр кечаси ҳақида нималарни билишимиз лозим?

У қандай кеча? У асли нимани англатади?

Унинг (ҚАДРнинг) инсониятга билдирмоқчи бўлгани, истак ва талаби нима ўзи?

Қуръони кариймда бу ҳақдаги сура бизларга нимани англатмоқчи бўлади?

Қуръони кариймни ўрганар эканмиз, бу кечага ишора қилинган нарса, айнан 1 кечага боғлиқ, 1 кечада қилиниши лозим бўлган бир иш ёки ибдоат назарда тутилмаганини англай бошлаймиз.
Қуръон – пайғамбаримиз алайҳиссаломга шу Рамазон ойида ва унинг охирги кечаларида нозил бўла бошлади.
Меҳрибон Аллоҳнинг инсоният билан навбатдаги (ва сўнгги) Рисолати орқали боғланиши ва унга ҚУРЪОНнинг нозил бўлиши – бошланди.
ҚАДР – қиймат демакдир.
ҚАДР – бошқа бир маънода ЎЛЧАМ демакдир.
ҚАДР – нинг қадрли, қийматли эканлиги, унда ҚУРЪОНни нозил бўлганлигидир.

1) Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадр да туширдик.
2) Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини (унинг қийматини,моҳиятини) сенга нима билдирди?
3) Лайлатул Қадр минг ойдан – яхшироқдир.
(Қадр сураси, 1-2-3-оятлар)
***
Бу ҳақда яна бир сура :
2) Очиқ-ойдин Китобга қасам.
3) Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик.
(Духон сураси, 2-3-оятлар)

Эътибор Қадр кечаси ҳақида айтилган ОЯТгагина бўлиб қолмаслиги лозим.
Эътибор биргина кечага бўлмаслиги лозим.(қуръонда бу талаб йўқ)
Эътибор Қадр кечасида нозил қилинган нарсага, унинг нега минг ойдан-да яхши эканига, у «яхши» – нима эканига бўлиши лозим.

У – нозил бўлгани ҚУРЪОН эди.
Қуръон билан ҳаёт кечирмоқ – қуръонсиз кечирилган 1000 ойлик ҳаётдан яхши экани баён қилинмоқда, ана шунга – ишора қилинмоқда.

Сиз бугун қадр куни, рамазоннинг 27- кечаси деб турганингизда, дунёнинг бошқа бир жойида 26-куни бўлиб турган бўлади, ёки 28- куни бошланган бўлиши мумкин.
Бу дегани ҚАДР КЕЧАСИ ни қидириш унда бирор нарсани излаб топиш эмас, уни қадрли қилган, инсоният учун катта ахамиятли бўлган ҚУРЪОНни топмоқдир.
Ахамиятни унга -ҚУРЪОНга қаратмоқ лозим.
Нозил қилинган кун – муборакли бўлди.

Сабаби, ўша куни Аллоҳ ва Унинг малаклари – «огоҳлантирувчи» бўлдилар.
Одамларни – жаҳаннамдан огоҳлантирувчи бўлдилар.
Одамларга жаннат хуш хабарини – берувчи бўлдилар.
Бу – ўша кечани бизларга қадрли қилган ҚУРЪОНдир.
Қуръони карийм 23 йил мобайнида нозил бўлар экан, бундан табиийки йилнинг хар куни хар ойида нозил бўлгани келиб чиқади.

Унда нега биз учун бошқа ойлар ва бошқа кунлар-кечалар бу ҚАДР КЕЧАСИдек ахамиятсиз бўлиши керак?
Инсон учун ҳаётини биргина кечага бўлган эътибори ва ундаги амалгина эмас, балки бутун умр мобайнида қилинган амаллар ва уларни тарозидаги вазни эътиборлидир.
Агар қуръон билан ҳаёт кечирмоқни истар эканмиз – уни ҳаётимизни хар йилига, хар ойига, хар куни-ю кечасига – шу «қадр кечаси»дек қарашимиз лозим бўлади.

“Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб – Қуръон туширилгандир” (Бақара,185-оят).

“Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди” (Моида сураси,15-оят)

Рамазонда Қуръон қайта-қайта ўқилар экан, инсон уни англаб етар экан, ундан эртанги кунга, келаси ойига, йилига қадар Қуръонга хос яшаш учун яхши ниятлар қилади, режалар тузади, ўзини яхши томонга ўзгартиради ва ўшанга биноан ҳаётини давом эттиради.

Рамазон – Қуръоннинг нозил бўлиш байрамидир.
ҚАДР КЕЧАСИни чиндан излаган одам (агар ақл ишлатса)- ҚУРЪОНни топади.
ҚУРЪОНни нозил бўлганини – топади.
ҚУРЪОН билан яшашлик лозим эканини -топади.
ҚУРЪОН билан ҳаёт кечириш – ҚУРЪОНсиз кечирилган минг ойлик умрдан-да яхшироқ эканлигини топади.

Мухаммад Абдуллах
https://www.facebook.com/669382243257357

Тавсия этинг:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • RSS
  • Одноклассники

Sidebar