БЛОГ. Мазҳабчилик — Ирқчилик

Сана: 13.06.2017 / Рукн: Блог

Одамларга «ё сунний бўласан (яъни ҳанафий мазҳабига юрасан), ё бўлмаса шиаъ, алавийларга ўхшаб – адашган мазҳабдан бўп қоласан» – деган примитив қўрқитишлар орқали, «мазҳабчилик» – худди миллатчилик, ирқчилик каби ҳолатга келган.

Сунний мазҳабидан бўлмаганлар, гўёки кофирга тенг кўрсатилиб, ҳар қандай aльтeрнaтив фикр, адашган ва ёки «дўзахий» деб, эълон этиб келинади.

Шиалик ва алавийликда ҳам деярли худди шундай.

Улар ҳам ирқчиликкa айлантирилган мазҳаб тaaссуби билан, суннийликдан худди шундай «қўрқитадилaр».

Бу қўрқитилган ва алданган оммалардан нимани яширишмоқчи бўлишади?

Уларнинг қўрқитишлари, истамаганлари, аммо халқнинг, инсониятнинг билишга энг кўп муҳтож бўлгани бир ҳақиқат борки, Қуръон – ягона дин манбаидир.

Қуръонни айнан диннинг ягона манбаи сифатида қабул қилиш, қолган бутун мазҳаб ва бошқа парчаланишларга чек қўйиб, динни холис Аллоҳга қилиш, унинг Китобига таяниш, Унинг «арқони» бўлмиш қуръонни маҳкам тутиш, aнглaш ва ҳаётга татбиқ этиш – ягона нажот йўлидир.

Қуръон мусулмонларни на суннийликка ва на шиаъликка бўлади.

Бўлиниш : «Бизнинг мазҳаб …» – дейишдан бошланади …

Ҳар ким ўз мазҳабини «мана шу – ДИН» – дея атаб олишидан – бошланади …

Мухамаад Абдуллах

Тавсия этинг:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • RSS
  • Одноклассники

Sidebar