«Билмайман» деган уламо борми ўзи?

Сана: 30.05.2017 / Рукн: Блог

Бугунгача ҳеч бир дин пешвоси, ҳеч бир имом, динга тааллуқли бирор саволга «билмайман» деб жавоб берганини кўрмадим. Улар буни тан олмаса-да, «билмайман дейиш илмнинг ярми» деса-да, илмнинг ўша ярмидан ҳам бенасиб эканини кўрмоқдамиз.

Уларга шундай савол бериб кўринг:

— Бирор киши Қиёмат қачон бўлишини биладими?

Уларнинг жавоби тахминан шундай:
— Билмайди.

— Нега? деб яна сўранг.

Уларнинг жавоби тахминан шундай:
— Қиёмат қачон бўлиши илми Аллоҳнинг ҲУЗУРИДАГИ илмдир. (Бу гап тўғри  — Аъроф:187, Луқмон:34, Зухруф:85)

Ундан кейин қуйидаги саволни беринг:

— Ундай бўлса, «Аллоҳнинг ҲУЗУРИДАГИ дин Исломдир» (Оли Имрон:19) ояти бор экан, қандай қилиб Аллоҳнинг ҳузуридаги динни биламиз, деб иддао қиласиз?

P.S. Сўнг тарк этинг уларни ўша ихтилофлари ботқоғида, 1400 йиллик уйдирмалардан ҳикматлар ахтариш билан овунсинлар, яна давом этсинлар.

Тавсия этинг:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • RSS
  • Одноклассники

Sidebar