БЛОГ. «Бу орзуга етмоқ учун, уммат уйқучи бўлиши керак»

Сана: 22.04.2017 / Рукн: Блог

«ТУШЛАРИМГА КИРИНГ Ё РОСУЛУЛЛОҲ» деб пост ўқидим…

Астағфируллоҳ, бу истакни амалга оширмоқчи бўлган барча уммат – уйқучи бўлиши керак, уйқу эса бу – ғафлат, гўё ўлим.

Шундоғам инсонлар ғафлат уйқусида яшаб ўтмоқда (менимча).

Динда бу истака на буйруқ бор, на унга даъват бор.

Тўғри, у зотни кўришлик барча умматга орзу ҳавас, аммо у зот бизларга тушларимизда кўришни эмас, ундан зарурроқ бўлган- ўзлари бошлаб берган ишни давомчиси бўлишимизни истаганлар.

Динда буюрилганимиз амрларни кўпроқ ўйлашимизни, ўзимизни ёмон ҳолатимизни тузатишни, яхши амалларни кўпроқ қилишимизни ҳоҳлаганлар.

Охиратдаги ҳисоб кунини ўйлашлигимизни маслаҳат берадилар.

Мусулмон истаги Росулуллоҳни тушида кўриш эмас, жамиятни соғломлаштириш истагида бўлиши керак.

Атрофдаги жирканч сифатларга «қопланиб олган» инсонларни ўша сифатларидан тозаланишларига ёрдам беришлари керак.

Миллатимиз, ҳалқимиз Яраткан зот кўрсаткан йўлдагидек бир-бирига хурмат-иззатда, адолат ва тўғриликда, самимийлик, ёрдам қилиш, қўли очиқлик, сахийлик бир сўз билан айтканда Яраткан зот истаганидек комил инсон даражасига чиқишга харакат қилсалар, ҳаёт кечирсалар ана ўшанда Росулуллоҳни тушимизда эмас, худди ён атрофимизда, гўё тирик юрганларидек хис қилишимиз мумкин бўлар эди.

Бу эса тушда кўришдан ҳам кўра қувончлироқ иш бўлса керак …

«Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир» ( Мухаммад:7)

Мухаммад Абдуллах

Тавсия этинг:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • RSS
  • Одноклассники

Sidebar