Қиёматда Пайғамбар келиб шафоат қилиши – уйдирма

Сана: 28.11.2017 / Рукн: Таҳлил

1-дан бу ҳақда очиқ-ошкора (огоҳлантирувчи китобда) қуръонда хабар келмаган, аксинча, пайғамбарга «мен сизларни ҳимоячингиз эмасман» – дегин, деб оят нозил бўлган.

✻ МЕН- сизларни (шафоатчингиз)- ҳимоя қилувчингиз эмасман » – деб айт.✻ (Ан’ом,104)

2-дан мен сизни пайғамбар «меҳрибонлиги»дан қизғонаётканим ҳам йўқ, ғайрлигим келаёткани ҳам йўқ, гап сизни «пайғамбар шафоати» бор деб алданаётканингизда, ёки кимнидир бунга ишонтириб – алдаётканингизда.

✻ Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарганлардан кўра ҳам золимроқ кимса борми?! Албатта, золимлар нажот топмаслар.✻ (Аном,21)

Асли сиз ҳаёл қилаётган «шафоат»га қачон зарурат туғилади?! Билсак бўладими?!
Пайғамбардан шафоат умид қилувчилар уни мана бундай изоҳлашади: эмишки, махшарда, ҳисоб кунида, (Аллоҳ сақласин-у, башарти) амаллари енгил келиб, салавот айткан киши жаҳаннамга ҳукм қилинса эмиш – ўша пайтда шу «шафоат» асқотар эмиш … яъни, бу ҳолатдан пайғамбар хабар топиб, ўша (салавот айткан)умматини муқаррар жазодан «қутқариб» қолар эмиш …
Пайғамбардан шафоат қилишига, унинг «ҳимоясига» эхтиёж мана бу ҳолатда туғилиши мумкин, агар пайғамбар «шафоатини» бир меҳрибонлик (ҳимоя қилиш) деб атасак, ёки у ишни «адолат»нинг намоён бўлиши деб атасак, бу дегани – у Меҳрибон зот ҳузурида «меҳрибонсизлик ёки адолатсизлик содир бўлаябди» деётканимиз ҳам бўлади, мана шу ҳолатда ўша «шафоат» ёки ҳимоя қилишга эҳтиёж туғилади.Аммо, у ҳолда биз Аллоҳга қандай сифат берябмиз-у унинг росулига қандай сифат-даража бераёткан бўлиб чиқамиз?!

✻ Оташга тушиши ҳақида азоб қарори чиқиб бўлган кимсани, сен – (эй, Мухаммад) дўзаҳдан қутқара оласанми ?! ✻ (Зумар, 19)

Келинг, энди ўша, сиз ҳаёлингизга келтираётган, пайғамбарнинг «шафоат қилиши»ни бир саҳна кўриниши сифатида кўз олдимизга келтириб кўрайлик, у фаразан мана шундай кўринади:
Тассаввур қилинг, махшар куни, банданинг Аллоҳ таоло ҳузуридаги «ҳисоб-китоб» қилиниши, савол-жавоб, амалларини тарозида тортилиши амал дафтарини қайси томонидагиси «қўлига тутқазилиши»- «мукофотни» олиши, – пайти …
Эслатиб ўтаман, Унинг (Аллоҳнинг) ҳузурига эса якка ҳолда келтириласиз, ёнингизда пайғамбарнинг ҳам бўлмаслиги ҳақида эса қуръон хабар бермоқда:

✻ Худди, сизларни дастлаб (пайдо) «қилганимиз» каби, (мана)ҳузуримизга (ҳам)якка-якка келдингиз. Сизларга берганимиз (ҳаёт ва имкон) нарсаларни – ортингизда қолдирдингиз. Сизлар ўзингизча шерик деб ўйлаган шафоатчиларингизни (негадир, ёнингизда) кўрмаяпмиз?! (қани улар?!) Батаҳқиқ, ораларингиз – «узилди». Сизлар «даъво қилган» нарса (қутқариш )- ғойиб бўлди.✻ (Ан’ом, 94)

Аввалига, салавот айтишингизни нима амал экани ҳақида бир аниқлик киритиб олсак, нима дейсиз?!
Айтинг-чи? (сизнингча)Пайғамбарга «Салавот» айтиш савоб амалми ёки савоб эмасми?
Менимча, албатта «савоб амал!» дейсиз …
Бу фикрингиз бир қанча саволларни келтириб чиқаради, мана уларни эшитинг .

1)Айтингчи, агар савоб амал бўладиган бўлса, бу (салавотларни) «савоб»ларни ёзиб турадиган фаришта – ёзиб турган ҳам бўлиши керак шундайми ?!

2)Агарки савоб амал бўлса, ҳам уни малаклар ёзиб ҳам турган бўлса, демак албатта у амал дафтарга тушган бўлиб, махшарда (тарозида) тортилиши ва албатта «ўз вазнини» билдириши ҳам керак эди шундай эмасми?!

3)Ва албатта бу «савоблардан» қанча салавот айтдик, қайси пайтда айтдик, кимлар айтди – буларни ҳаммасидан Аллоҳ таоло ҳам хабардор бўлиши керак шундайми?! А лаббай ?!

4)Ва яна ҳам энг қизиғи, Аллоҳ Ўзи (сизнинг тушунчангизга кўра) «салавот айтинг» деб айткани ҳолда энди Ўзи уни , у амалларни ҳисобга-инобатга олмай сизни жаҳаннамга ҳукм қилаёткан бўлиб чиқмоқда шундайми ?!
Хуллас дейлик, сиз айтаёткан, пайғамбарнинг махшар кунидаги сизни «шафоат қилиши»га зарурат туғилган пайт етиб келди, яъни сизни «қутқариш, сизга ёрдам бериш , ҳимоя қилиш (яъни тириклик пайтингизда пайғамбарга «ўтказиб қўйганингиз» бир қоп мақтов ва улуғлаш эвазига у кишини ҳам сизга ўша ) яхшилигингизни қайтариши лозим а ?! шундай эмасми ? Ахир бугунда бекордан бекорга айтмаётган бўлсангиз керак?! Бирор нарсадан умид қилгандирсиз?! Ёки ҳолисанлиллаҳ айтмоқдамисиз ?!

5) Ёки улар (салавотлар) фақат пайғамбар учунгина аҳамиятли бўлиб чиқмоқда…. шундайми?!
Сиз эса пайғамбардан «умид қилиб» у киши сизни жаҳаннамга тушишингиздан қутқариб қолишини кутиб турибсиз, шундайми ?! Нима қиласиз ?! У кишини чақирасизми?! Ё ўзлари хабар топиб югуриб келадиларми ?! Кимни олдига ?! Кимга қарши ?! Адолат билан иш кўрувчи, ҳисоб қилувчи, ягона ҳисоб кунининг Ягона молики бўлган Аллоҳ таоло ҳукмидан норози бўлиб, сизни қутқаришга келадиларми?
Нима деб келадилар ?! Шошма-шошма Аллоҳим, бу тақсир устида бир оз нотўғри ҳукм чиқардинг, тақсир менга жуда кўплаб «салавотлар» юборган, хуллас бу жаноб устидан чиқарган ҳукмингни бекор қилиб, тақсирни жаннатга киргизасан- дейдими ?! Аллоҳ ҳам : эээ … шунақами?! узр-узр, янглиш ҳукм бўлдими, деб, ўз ҳукмини ўзгартирадими?! Айтадиям – қайтадиям шунақами?! Ёки аввал пайғамбар билан келишиб олиб кейин ҳукм чиқарадими ?!
Айтинг-чи, Аллоҳ «рози » бўлмаган, уни жаҳаннамга ҳукм қилган бандасидан, Унинг росули «рози» бўлиб, уни жаннатга киритишини сўраши мумкинми?
Яъни Аллоҳ жаҳаннамга ҳукм қилган бандани , Унинг элчиси тарафини олишини- ақлингиз оладими?!
Росул Аллоҳни ҳукмидан норози бўлиши мумкинми?
Бу саволларни сизга бердим, аммо буларга истасангиз ўзим қуръони каримдан жавоб келтираман :

✻ Оташга тушиши ҳақида азоб қарори чиқиб бўлган кимсани, сен – (эй, Мухаммад) дўзаҳдан қутқара оласанми ?! ✻ (Зумар, 19) — Бу оятга нима дейсиз ?!

✻ Cен (эй, Мухаммад) « Сизларга Роббинигздан «кўз очувчи» (қуръон) – келди, кимки «кўрса» – ўзига яхши, кимки «кўр» бўлиб олса – ўзига зарар, МЕН- сизларни (шафоатчингиз, қутқарувчингиз)- ҳимоя қилувчингиз эмасман » – деб айт.✻ (Ан’ом,104) Мана бу оятгачи ?!

Мана бунисига нима дейсиз ?! :
✻ (Сен-элчим) «Мен биринчи пайғамбар ҳам эмасман. (хатто) Ўзимга ҳам, сизларга ҳам (эрта -махшарда) нима (оқибат-муомала) бўлишини ҳам – билмайман.
Мен – фақат ўзимга ваҳй қилинаёткан(қуръон)гагина эргашаман.
Мен – очиқ ойдин, бир огоҳлантирувчиман ҳолос «- деб айт .✻ (Аҳқоф, 9)

Бунисига-чи ?!
✻ Бир жон бошқасидан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан бадал олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган кундан -(қўрқинг) тақво қилинг. ✻ (Бақара:48)

Бунга-чи?!
✻ Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан- тақво қилинг! ✻ (Бақара:123)

Бу оятга-чи ?!
✻ Энди бизга шафоат қилувчилар борми?!, шафоат қилсалар, ёки,(бас, қилолмас эканлар,унда) ортга (ҳаётга)қайтарилсаг-у қилган амалларимиздан (шафоатни «умид» қилишдан кўра бошқа)бошқача амалларни қилсак»,- дерлар.✻ (Аъроф,53)

Сизга қанча оят керак ?! :
✻ Ҳар жон қилган амали туфайли ҳалокатга дучор бўлиб, Аллоҳдан ўзга бирор дўст ва шафоатчисиз, барча фидо қиладигани нарса фидо қилинса ҳам – ундан қабул қилинмайдиган ҳолга тушиб қолмасин (-ки) У (қуръон) ила – эслатгин. Шоядки, Роббингиз ила мулоқотда бўлишга ишонч ҳосил қилсангиз. ✻ (Ра’д ,2)

Ахир қўлингизда қуръон бор-ку?! Уни ўқишлик, тафаккур қилишлик, ундаги оятлар устида ақл ишлатишга – буюрилгансиз-ку ?!
Сиз пайғамбар алайҳиссаломни ҳаёт даврида бирорта саҳобага ёки ақалли ўз қизлари Фотимага (р.а) қарата: » Эй фалончи, ёки эй қизим Фотима , махшар ҳисоб китобидан асло ғам чекма, мана мен отанг, турибман-ку, хатто Аллоҳ жаҳаннамга ҳукм қилиб турса ҳам ўзим сени қутқариб қоламан, аммо сен фақат менга кўплаб «салавот» айтиб турсанг бўлгани» – деганини эшитганмисиз?!
Хаммаси мана бу оятни нотўғри тушунишдан, ундаги «салавот» калимасини ўз маъносидан бошқага буриш ортидан келиб чиққан, оят шу :
✻ Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари пайғамбарга саловот қилурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот қилинг ва салом юборинг.✻ (Аҳзоб сураси, 56-оят)

Бу оятдаги «саловот» калимаси, «салот» калимасининг жами (кўплик) бўлиб, оятдаги асл маънода эса – «ёрдам қилиш» бўлади.
Яъники, Аллоҳ субҳанаҳу ва таало,пайғамбаримиз Мухаммад солаллоҳу алайҳи васалламга, рисолатнинг келиши ва уни инсониятга етказишида – пайғамбарга Ўзи ва фаришталари «ёрдам» қилганини, унинг вафотидан сўнг (ҳозирда) эса, пайғамбар ишини (яъни, қуръонни етказиш ва англатиш ишида) сиз-у биз умматларга: «Эй иймон келтирганлар, сизлар ҳам энди унга ёрдам қилинг!» – демоқда, пайғабар «ишини» давомчиси бўлинг демоқда, маъносини бермоқда. (ва асло : Иссиқина жойда,жойнамоз устида, осонгина «саловот» айтиб ўтираверинг, эвазига эса хатто Мен жаҳаннамга ҳукм қилган чоғимда ҳам элчим сизни «қутқариб» олади – демоқда эмас.)

Яна ўша, қиёсдаги маҳшар саҳна кўринишига қайтамиз :
Аллоҳ (бўлиб ҳам, энг Адл бўлган зот) адолат билан сизга ҳукм чиқарди (не афсуслар-ки жаҳаннамга ҳукм қилди) сиз эса Унинг ҳукмидан норози бўлган ҳолда росулнинг келишини ва сизни муқаррар азобдан «қутқариб» қолишини кутаябсиз, шундай эмасми?! Дунё ҳаётида, ҳамиша Аллоҳ таолодан «умид» қилиб яшаган инсон (сиз) Аллоҳни бир четга суриб қўйиб, энди Унинг росулидан «умид» қилиб турибсиз … шундай эмасми ?! Кимни ҳукмидан норози бўлиб, кимдан умид қилябсиз?! Бир ўйланг-чи?!

Аллоҳ таоло амрини Унинг росули ўзгартирмоқчи бўлябди, ўша онда ким кучли ?! Аллоҳми ёки унинг элчисими?!
Сизга нисбатан ким адолатлироқ бўлиб чиқябди ?! Аллоҳми ё Унинг элчисими?!
Сизга нисбатан ким «меҳрибонроқ» бўлиб чиқябди?! Аллоҳми ё Унинг элчисими?!
Буюк қудратли Аллоҳга кимни қарши қўйябсиз, ёки кимни тенг кўраябсиз ?!

Тавсия этинг:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • RSS
  • Одноклассники

Sidebar