Ширкнинг глобал реакцияси – Ота-бобо дини

Сана: 29.05.2017 / Рукн: Таҳлил

Қуръонда ваҳй ва тавҳидга даъват қаршисида мушрикларнинг мусбат ё манфий реакцияси, фарқли замон ва маконларда, фарқли пайғамбар:элчи қиссалари мисоллари орқали бизга баён қилинади.

Агар сиз Қуръонни қотиб қолган фиқҳий масала китоби эмас, балки ҳар замон ва макондаги шахсий ва ижтимоий ҳаётнинг жонли тасвирини кўрасиз, бошқа киссалар каби бу борадаги саҳналардан ҳам бугун учун ибратлар тўла фоидалар чиқара оласиз.

Бир тарафдан, Аллоҳни ягона Илоҳ деб қабул қилишдан бенасиб кишилар минг бир турли баҳона келтиради, Мулк ва Ҳукм фақат Аллоҳники! (Лаҳул-Мулк ва Лаҳул-Ҳукм) шиорига қарши уйдирадиган дин ва мазҳаблари ҳам бугун сон-саноқсиз бўлса, бошқа тарафдан, «Эшитдик ва бўйсундик!» дея Аллоҳ нозил қилган динни тўлиқ қабул этган, унга таслим бўлган кишиларнинг бу таслимиятларига уйғун ҳаётлари ҳам давом этмоқда.

Мушрикларнинг, Аллоҳдан бери қўшимча дин манбалари ижод этувчи сохта дин пешволарининг фарқли замон, макон ва шароитлардаги реакцияси фарқли бўлиши сир эмас (ёлғонга чиқариш, обрўсизлантиришга уриниш, ҳақорат ва туҳмат кампаниялари, таҳдидлар ва ш.к.). Аммо булар сабаб эмас, балки натижадир. Пайғамбарлар ҳам Аллоҳ тарафидан берилган ҳикмат асосида, сабабларни ислоҳ этиш билан машғул бўлганлар, натижа эса сўнгра тузалган.

Бугун ҳам тавҳид – яъни динни холис Аллоҳга хос қилиш – даъватини давом эттираётган диндошларимизга тавсиямиз шу: Мушрикларнинг динлари ва мазҳаблари турли бўлгани билан, моҳияти айнидир – Аллоҳдан келган дин эмас, пайғамбар келтирган дин эмас, балки инсон тарафидан тўқилган, ота-бобо дини, тамоман уйдирилгандир. Ўзаро абадий ихтилоф ва тортишувлардан чиқолмаса-да, аммо Қуръон даъватига қарши, Қуръон етар! шиорига қарши жимгина бирлашиб қолишади, зеро Аллоҳнинг ваҳйи бу ширк динларини бирдек фош этади ва ботиллигини ошкор қилади.

Хўп, мушрик реакциясининг асл сабаблари нима? Қуръонда улар ҳақида нима дейилади?

Қуръондан шу нарса маълум бўладики, Аллоҳнинг тавҳид рисоласини қабул этишдан одамларни тўсадиган биринчи сабаб бу – ота-боболар йўли.

Нуҳ а.с. қавмига деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ахир тийилмайсизларми!?…» Қавмидан бўлган кофирлар деди: «Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. Сизлардан устун бўлмоқчи. Агар Аллоҳ истасайди, фаришталарни туширган бўларди. Биз буларни ўтган ота-боболаримиздан эшитган эмасмиз» (23:23-24)

Ҳуд а.с. ҳам ўз қавмига айни даъватни етказди (7:65), қавмининг реакцияси ҳам айни тарзда бўлди: «Сен бизга, ёлғиз Аллоҳга қуллик қилишимиз ва ота-бобомиз қуллик қилиб ўтганларни тарк этишимиз учун келдингми?» (7:70)

Солиҳ а.с. ҳам ўз қавмига айни даъватни етказди (11:61), қавмининг реакцияси ҳам айни тарзда бўлди: «Эй Солиҳ, сен илгари бизнинг орамиздаги умидли киши эдинг-ку, энди бизларни ота-бобомиз қуллик қилиб келаётганларга қуллик қилишдан қайтаряпсанми?! Албатта, бизлар сенинг даъват қилаётган динингдан шак-шубҳадамиз» (11:62)

Шуъайб а.с. ҳам ўз қавмига айни даъватни етказди (11:84), қавмининг реакцияси ҳам айни тарзда бўлди: «Эй Шуайб, биз ота-бобомиз қуллик қилиб келаётганларни тарк қилишимиз кераклигини буюраётган, ёки ўз молимизни истагандек сарфлашдан қайтараётган ўша Салотингми?» (11:87)

Иброҳим а.с. ҳам отаси ва қавмига «Нимага қуллик этаяпсиз?» (26:70, 21:52) дея савол берганида, жавоблари ҳам айни тарзда бўлди: «Биз ота-боболаримизни ҳам шуларга қуллик қилган ҳолда кўрганмиз» (21:53) ва «Йўқ, биз ота-боболаримизнинг мана шундай қилишларини кўрганмиз» (26:74).

Мусо ва Ҳорун а.с. очиқ баёнотлар билан Фиръавн ва одамларига юборилди (10:75). Уларнинг реакцияси ҳам айни тарзда бўлди: «Сен бизни ота-боболаримиз йўлидан буриш учун ва икковингиз еримизга эга бўлиб олиш учун келдингми?! » (10:78) «Бизлар бу нарсани ўтган ота-боболаримизда эшитган эмасдик» (28:36)

Юсуф а.с. зиндондаги асҳобларининг янглиш дунёқарашларини шундай танқид этади: «Сизлар эса у зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номларгагина қуллик қиласизлар» (12:40)

Энди эса барча инсониятга юборилган сўнгги пайғамбарнинг даъватига келайлик. Муҳаммад а.с. ҳам барча мушрикларнинг ўзгармас реакциясига дуч келганини кўрамиз: «Қачон уларга Бизнинг аниқ-равшан бўлган оятларимиз тиловат қилинса, улар: «Бу фақат сизларни ота-боболарингизнинг қуллик қилиб ўтганидан тўсмоқчи холос», дерлар» (34:43)

Муҳаммад а.с. тавҳид даъватини бошлаганида, унга энг ашаддий қаршилик кўрсатган ва бир умр душманлик қилиб ўтган тоифа – ота-бобочилик, салафчилик, қабилачилик ва насл-насаб билан кибрланиш, урф-одат ва анъаналарга кўр-кўрона ёпишиб олишнинг тимсоли бўлган Макка мушриклари эди. «Албатта улар ўз ота-боболарини йўлдан озган ҳолда топдилар. Энди ўзлари ҳам уларнинг изларидан чопмоқдалар» (37:69-70)

Қуръон эса ҳар гал ота-бобо йўлидан қайтаради, балки Аллоҳнинг нозил қилгани ваҳйга, Аллоҳнинг туширгани арқонга маҳкам боғланишга чорлайди. «Барчаларингиз Аллоҳнинг Арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва фирқаларга бўлинмангиз!» (3:103)

Мушриклар ота-боболаридан қолган бемаъни ва сафсата урф-одатларини динлаштириб, ҳатто буларни Аллоҳ буюрган дейишади. «…кофирлар Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдилар, уларнинг кўплари ақлини ишлатмайди» (5:103)

Уларга «Аллоҳ нозил қилган нарсага келинг! (яъни биргина Қуръон етар!) дейилганда, уларнинг ягона баҳонаси – ота-бобо дини! «Ота-бобомизни қайси йўлда топган бўлсак, ўша бизга етарли» дейишади. Агар ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳақ йўлни топа олмайдиган бўлсалар ҳамми?!» (5:104, 2:170, 31:21)

Мушрикларнинг даъватга қарши реакциясида эътиборга лойиқ яна бир нукта бор: Улар тўғридан-тўғри Аллоҳни инкор этиш ўрнига, ўз гуноҳини Аллоҳга юклайди: «Улар қачон бирон бузуқ иш қилсалар: «Ота-боболаримизни шундай ҳолда топганмиз. Буни бизга Аллоҳ буюрган», дейдилар!» (7:28). Қуръон буни тўлиқ рад этади: «Аллоҳ бузуқ ишга буюрмайди. Аллоҳ ҳақида ўзингиз билмаган нарсаларни айтаверасизми?!» (7:28)

Мушриклар ота-боболари ва ўтмишдаги лидерларини шу даражада улуғлашардики, ҳатто ҳақиқатнинг ўлчовини ота-боболар ва ўтган салафлар дея ўйлашарди: «Агар ростгўй бўлсангизлар, ота-боболаримизни келтиринглар-чи» (45:25).

Аллоҳ ўз элчисига бундай қайсар ва ақлсиз реакция доимо бўлиб келганини эслатади: «Анавиларнинг қуллик қилаётганларидан шубҳанг бўлмасин! Улар ҳам худди ўтган ота-боболари каби қуллик қилмоқда, ва Биз уларнинг насибаларини тўла-тўкис берурмиз» (11:109) Яъни ўтган ота-боболари қандай оқибат топган бўлсалар, буларнинг ҳам охири ўшандай бўлади.

Аллоҳ таоло ота-бобочилик ўзгармас ва глобал бир реакция тури эканини таъкидлайди: «Биз сендан олдин қайси шаҳарга огоҳлантирувчи юборган бўлсак, ҳар гал шаҳарнинг мутраф-пешволари шундай деганлар: «Биз ота-бобомизни бир йўл устида топганмиз ва уларнинг изларидан эргашурмиз». «Агар мен сизларга ота-боболарингиз йўлидан-да тўғрироқ йўл келтирган бўлсам ҳамми?», деганида, улар дедилар: «У ҳолда биз сизлар билан юборилган Динни инкор этурмиз» (43:23)

Барча пайғамбарларнинг дуч келгани реакция бир хил бўлган: «… Сизлар ҳам худди ўзимизга ўхшаган одамларсиз. Фақат бизни ота-боболаримиз қуллик қилиб ўтганларидан тўсмоқчисизлар, холос. Бас, бизга очиқ бир мўъжиза келтиринглар-чи?!» (14:10)»

Орадан минг йиллар ўтса-да, Ота-бобочилик бугунги жамиятда деярли ўзгармагани ҳақиқатдир. Қуръонда кўрганимиздек, ўтган умматлардаги «диндор»лар Аллоҳнинг ваҳйи ва тавҳид даъватига қандай қарши чиққан бўлсалар, бугун ҳам ота-бобо динига мансуб диндорлар динни Аллоҳга холис қилиш, Унинг Китобини диннинг ягона манбаи дея иймон этишга бор кучлари билан қарши чиқмоқдалар.

Очиғини айтайлик, биз яшаётган жамиятларда Ислом дейилган бир дин ва ўзларини Мусулмон деган инсонлар бор. Динимиз Аллоҳнинг дини, ва биз Элчининг изидан бораяпмиз, дея иддао этадилар. Ҳолбуки, эътиқод ва амаллари на Аллоҳнинг дини, ван на Элчининг изига, балки аксинча яна ўша ота-боболар йўлига асосланган. Суннийлик-Шиалик, Ҳанафий-Моликий-Шофеъий-Ҳанбалий ва ҳ.к. мазҳаблар, Қодирий-Нақшбандий-Яссавий-Кубравий ва ҳ.к. тариқатларга бўлиниб олганлар, Аллоҳнинг «фирқаларга бўлинманглар» (3:103) буйруғини инкор этиш билан нафақат ўзлари, балки эргашган атбоъларини ҳам маъсиятга итарганини ўйлаб ҳам кўрмайди.

Чунки ўйлаб кўриш, савол бериш, танқидий ёндошиш, изланиш, шубҳа билдириш каби ақлни ишлатиш аломатлари, парчаларган бу фирқаларда энг катта гуноҳлардан саналади – баъзи саволлар «фитна», баъзи фикрлар «куфр», баъзи изланишлар эса «хоинлик» билан тенг. Чунки эътиқод маълум – «динга тааллуқли қандай масала бўлса, ҳаммаси ўтган уламоларимиз тарафидан ечиб берилган, бизга қолгани эса фақат уларга амал қилиш!»

Кўзингизни очинг, мушриклар ёқлаган «Ота-бобо дини»нинг бугунги кўриниши мана шу «салафлар дини»дир! Ота-бобо у ёқда турсин, ҳеч бир инсон Аллоҳнинг динида ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ экани хаёлларига ҳам келмайди. Ўтмишда кимлардир уйдирган ҳукмлар нақадар Аллоҳнинг ваҳйига зид, хилоф ва терс бўлишидан қатъи назар, уларга ёпишиб олиш – бугун диндорлик аломати. Чунки бугунги дин пешволари фақат шунақа диндорликни ўргатади, шубҳа қилган, савол берган, рад этган – ҳаммаси ота-бобо йўлига қарши «адашган тоифа»!

Мушрикларнинг глобал реакцияси бугун ҳам айни …

Тавсия этинг:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • RSS
  • Одноклассники

Sidebar