Бош саҳифа

Сана: 1.02.2017 / Рукн:

Ҳадис-Қуръон орасидаги 19 ихтилоф (Ваҳйнинг бошланиши)


… Қуръон оятларида Хиро ғори дейилган оят йўқ. Ваҳй ҳодисаси пайғамбарларда ўзаро ўхшаш экани айтилади («Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби, сенга ҳам ваҳий юбордик» Нисо:163). Бошқа пайғамбарларнинг қиссаларидан фақат Мусо а.с.га илк ваҳй қандай келгани қиссасини Муҳаммад а.с. ҳақидаги оятлар билан қиёслаб, ўзаро ўхшашликларини ўрганиб чиққанимизда шундай хулоса чиқади: Илк ваҳй Хиро ғорида эмас, балки Макка-Тоиф йўлидаги Масжид-ал-Ақсо’да, Жаннат-ул-Маъво номли боғда нозил бўлган… (тўлиқ ўқиш…)

Уйдирилган дин ва Қуръондаги дин


Дин ҳақидаги тортишувлар хоҳ ОАВда бўлсин, хоҳ халқ орасида бўлсин, узлуксиз янгиланиб туради. Бу тортишувларда ким ҳақ-ким ноҳақ, кимнинг далили тўғри ва кучли эканини қандай аниқлаш мумкин? Нима учун биттагина дин номидан икки-уч ва баъзан ундан-да кўпроқ ҳукмлар олға сурилади? Аллоҳ тарафидан индирилган дин билан инсонлар тарафидан уйдирилган дин ўзаро қандай фарқланади?
«Уйдирилган дин ва Қуръондаги дин» китоби ушбу саволларга жавоб топиш ва бу мавзудаги ихтилофларга нуқта қўйиш учун ёзилгандир.
(«Уйдирилган дин ва Қуръондаги дин» китобининг Мундарижа саҳифаси)

Иддаоларга жавоблар


Ривоят ва фатволарни дин дея ишонтирилган кўпчилик, уларнинг бошида бу дин ортидан моддий ва ижтимоий даромад тўплаган дин тужжорлари, сўнгги пайтлар бизнинг “Аллоҳнинг Китоби бизга етар!” (Ҳасбуна Китобуллоҳ – Умар ибн Хаттоб р.а.) чақириғимиздан саросимага тушиб қолгани сир эмас. Аввалига менсимаслик («Булар 3-4 киши холос» дея), кейин турли туҳмат ва бўҳтонлар, охири эса “муртад ва кофир” каби фатволар билан овозимизни ўчиришга уринишмоқда, аслида эса одамларни динни холис Аллоҳга қилишдан («мухлисина лаҳу-д-дин» Баййина сураси) тўсишга, ва, энг муҳими, ўзларининг уйдирилган динини ҳалиям савдосини ҳалиям юрита олиш илинжидалар.
Улардан баъзиларини очиқ мунозарага чақирганимиз ҳам бўлди. Аммо очиқ баҳсда шу нарса ошкор бўлдики, улар бирорта айбловига исбот ва далил келтира олмас экан, фақат такфир йўлига ўтганлар. Бу ҳолат янгилик эмас, зкро уйдирилган дин учун бундан ўзга чора йўқ.
Аммо бу мавзуни кузатиб келаётган, ва Ҳақни ҳақ дея унга эргашишни истаган самимий биродарлар бизга мурожаат қилишди, ҳамда Уйдирилган дин ҳимоясига Қуръон оятлари қўлланилаётганини айтиб, бунга жавоб беришни маслаҳат қилдилар.
Биз бу маслаҳатни маъқул кўрдик, ва бу иддаоларга бирма-бир жавоб бериб боришга қарор қилдик. («Иддаоларга жавоблар» саҳифаси)

Ҳабибулла Каримов. «Ислом ва Замон»


Ҳабибулла Каримов қаламига мансуб “Ислом ва Замон” китоби мусулмонларнинг бугунги муаммолари, келажак авлодни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол етиштириш, маориф ва таълим сифатини яхшилаш, мусулмон жамиятидаги ички зиддиятларни бартараф этиш, инсон ҳуқуқлари масаласи, бошқа дин вакиллари билан ўзаро яхши муносабатлар ўрнатиш, мусулмонлар ҳаётида демократиянинг ўрни, мусулмонларнинг демократик принципларни қўллаши Ислом дини асосларига мувофиқ ва ҳатто зарур экани ҳақидаги изланишлар натижасида ёзилган фавқулодда долзарб асардир.
(“Ислом ва Замон” китобининг Мундарижа саҳифаси)

Тавсия этинг:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • RSS
  • Одноклассники

Sidebar